«автобус иштирокидаги йтҳ» тегли мақолалар


Тошкентда 69-йўналишдаги икки автобус ва Cobalt ўртасида ЙТҲ содир бўлди
20 февраль 2024, 15:12

Тошкентда 69-йўналишдаги икки автобус ва Cobalt ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Яккасарой туманида 69-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Cobalt билан, сўнгра бошқа бир автобус билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида йўловчилар бири жароҳат олди.

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ бўлди
14 февраль 2024, 16:44

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ бўлди

Юнусобод туманида Cobalt 89-сонли электробусга тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, электробус йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда, дея қайд этди «Тошшаҳартрансхизмат».

Тошкентда яна икки автобус тўқнашди
9 февраль 2024, 11:43

Тошкентда яна икки автобус тўқнашди

Чилонзор туманидаги бекатларнинг бирида 131-сонли King Long автобуси ва 99-сонли Yutong автобуси тўқнашди. ЙТҲга ҳайдовчилардан бирининг ёнлама оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. Йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинди.

Тошкентда иккита электробус тўқнашди
7 февраль 2024, 15:04

Тошкентда иккита электробус тўқнашди

Яшнобод туманидаги бекатда 28- ва 44-сонли автобуслар тўқнашиб кетди. Оқибатда бирининг ўрта эшик қисми, бошқасининг эса чап томон орқани кўриш ойнаси корпус қисми шикастланди.

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди
7 январь 2024, 15:58

Жиззахда автобус «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Зомин туманида автобус бурилаётиб, рўпарадан келаётган «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 50 ёшли йўловчи касалхонада вафот этди.

Тошкентда йўловчи автобуси Matiz билан тўқнашди
7 январь 2024, 11:33

Тошкентда йўловчи автобуси Matiz билан тўқнашди

Юнусобод туманида King Long русумли 93-сонли автобус Matiz билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль техник шикастланди, автобусга зарар етмади.

Тошкентда 11 ойда автобус билан боғлиқ юзга яқин ЙТҲ содир бўлди
18 декабрь 2023, 10:25

Тошкентда 11 ойда автобус билан боғлиқ юзга яқин ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтда ўтган 11 ой давомида автобуслар иштироки билан боғлиқ 94 та ЙТҲ содир бўлди. Улардан 34 тасига автобус ҳайдовчиларининг ўзлари сабабчи бўлгани қайд этилди.

Тошкентда электробус музламада бошқарувни йўқотиб, «столба»га урилди
14 декабрь 2023, 10:35 1

Тошкентда электробус музламада бошқарувни йўқотиб, «столба»га урилди

Учтепа туманида Yutong русумли электробус йўлдаги музламада бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди
7 декабрь 2023, 18:07

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди

Яккасарой туманида 2023 йил 19 июлда 51 ёшли пиёдани уриб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, айбдор 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тошкентда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди, 3 киши жароҳатланди
29 ноябрь 2023, 11:25

Тошкентда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди, 3 киши жароҳатланди

Чоршанба тонгида Янгиҳаёт туманида 132-сонли автобус юк машинаси билан тўқнашди. Дастабки маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Автобус ва юк автомобили техник шикастланган.

Тошкентда электробус ва автобус тўқнашди
26 ноябрь 2023, 10:26

Тошкентда электробус ва автобус тўқнашди

Юнусобод туманидаги бекатларнинг бирида 51-сонли электробус ва 2М-сонли King Long автобуси тўқнашди. Йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқлиги ва ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинлангани хабар қилинди.

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди
21 ноябрь 2023, 11:14

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди

Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган маст фуқарони уриб юборди. 47 ёшли йўловчига тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентда MAN автобуси Nexia билан тўқнашди
10 ноябрь 2023, 14:41

Тошкентда MAN автобуси Nexia билан тўқнашди

Яшнобод туманида 21-сонли MAN автобуси йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган Nexia билан тўқнашди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси жароҳат олган, иккала транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг